Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этади. Бугун, 29 июль куни дзюдо баҳсларининг эркаклар ўртасидаги мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари бўлиб ўтмоқда.
![](/static/2024/07/29/1c5e7123477e21179522c31a5d8600c0-TEHIflL4.jpg)
Дзюдочи Муроджон Йўлдошев ўзининг дастлабки баҳсини ўтказди. У Қозоғистон вакили Данияр Шамшаевга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди.
Энди у Жек Ёнезука (АҚШ) ва Адил Османов (Молдова) баҳсининг ғолиби билан беллашади.
Муроджон Йўлдошев 1995 йил 9 август куни Ўзбекистонда туғилган. 2023 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)