Португалиянинг Одивелаш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин медал билан бошлади.
-60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Дилшод Баратов финалда бразилиялик Мишел Аугустодан устун келди. Ушбу ғалаба Баратовга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очко тақдим этади.
-52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова ҳам олтин медални қўлга киритди. Келдиёрова финалда азалий рақибларидан бири венгриялик Река Пупп устидан яна бир бор ғалаба қозонди. Шунинг билан Диёра ҳам ўз ҳисобига олтин медал қатори 700 рейтинг очкосини ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)