Хитой ҳукумати мамлакат шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясида “Гаэми” тўфони ва у сабаб бўлган ёғингарчилик туфайли 27 мингга яқин аҳолини эвакуация қилди.
Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, кучли ёғингарчилик минтақадаги 40 та сув омбори сатҳининг ошишига олиб келган. Мутасаддилар сувни мунтазам равишда омбордан чиқаришни бошладилар. Хавфларни камайтириш учун тўғонларда патруллар кучайтирилди.
Тошқин хавфи туфайли юзлаб кимё ва тоғ-кон саноати корхоналари фаолиятини тўхтатди.
Ляонинг маъмурияти чора-тадбирлар кўриш режимини ўрта (учинчи) даражага кўтарди.
Аввалроқ Филиппинда “Гаэми” супертўфони сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва камида 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)