Россиянинг Челябинск вилояти Киолим қишлоғида кучли ёмғирлардан сўнг Киолим тўғонида сув сатҳи кўтарилиши оқибатда тўғоннинг бир қисми бузилди.
Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қутқарувчилар зудлик билан Киолим, Мухаметово, Баидашево ва Карасево қишлоқларининг барча аҳолисини — 163 кишини, шу жумладан, 21 болани эвакуация қилди. Сув атрофдаги қишлоқлар ҳудудига тарқаган.
Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида қурбон бўлганлар йўқ.
“Челябинск вилоятининг Киолим қишлоғида сув дарёга қайтди, аҳоли пункти сувдан бутунлай озод қилинди, қурбонлар йўқ”, дейилади Россия ФВВ хабарида.
Қутқарувчилар дронлардан фойдаланган ҳолда ҳудудни кузатиб чиққан ва Киолим сув омборидаги тўғоннинг катта қисми эрозияси оқибатларини бартараф этишга киришган.
Изоҳ (0)