Япониялик фотограф Кей Сугимото 2001 йил 11 сентябрда Нью Йоркда профессионал камера билан тасвирга олган олти дақиқалик видеони YouTube’га жойлаштирди.
Фотограф ҳодиса пайтида уйнинг том қисмида бўлиб, Жаҳон савдо марказининг (WТC) иккала минораси қулашини камерага муҳрлаган. Сугимотонинг сўзларига кўра, у бу фожиани эгизак минорадан бор-йўғи бир неча квартал нарида туриб суратга олган.
“2001 йил 11 сентябрда Жаҳон савдо маркази қулаши пайтида мен суратга олган кадрлар. Нью Йоркдаги Сент-Маркс-Плейс кўчасидаги 64-уйнинг томидан Sony VX2000 телеконверторли камераси билан олинган”, дейди фотограф.
АҚШда 2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида” террорчилари тўртта самолётни ўғирлаб кетиб, инсоният тарихидаги энг йирик терактлардан бирини уюштирган эди — фожиада уч мингга яқин одам ҳалок бўлган. Самолётларнинг иккитаси Нью Йоркдаги Жаҳон савдо маркази биноларига, яна иккитаси Пентагонга қараб йўналтирилган. Тахминларга кўра, уларнинг сўнгги нишони Капитолий ёки Оқ уй бўлган, лекин самолётлардан бири Пенсилванияда қулаб тушган.
Изоҳ (0)