Россиянинг Ленинград вилоятида Қирғизистоннинг бир нафар ва Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Ҳодиса 24 июль куни Каменногорск шаҳри Березовая хиёбонидаги 4-уй яқинида содир бўлган. Воқеа жойига полиция ходимлари юборилган. 25 июль куни ҳодисани қўзғатган шахслар қўлга олиниб, улардан темир таёқ олиб қўйилган.
Қирғизистон фуқароси ўртача оғирликда касалхонага ётқизилган. Маълумотни Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси тасдиқлаган. Муштлашув сабаблари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)