Uzum миллий рақамли экотизими ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мамлакатда сунъий интеллект ва IT-таълимни ривожлантириш бўйича қўшма режаларни келишиб, ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Шунингдек, вазирлик билан ҳамкорлик доирасида миллий рақамли экотизим мутахассислари миллий жамоани 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Халқаро информатика олимпиадасига тайёрлашда, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб информатика ўқитувчилари малакасини ошириш лойиҳаларида иштирок этадилар.
— Биз миллий рақамли экотизимни қурмоқдамиз ва жамоамизга иқтидорли мутахассисларни жалб қилмоқдамиз, шу билан бирга биз янги бошланаётган болаларга бутун дунёдан мутахассислардан ўрганиш имкониятини беришга тайёрмиз, — дейди Роман Лаврентев. — Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда янада кўпроқ ёшларни IT соҳасида ўз фаолиятини бошлашлари мумкин, Ўзбекистон бренди эса жаҳон бизнес ва технология ҳамжамиятида янада машҳур бўлади.
— Жорий йилнинг баҳорида Uzum мамлакатнинг биринчи технологик яккашохиг айланди, бу IT ривожланиши ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда муҳим босқич бўлди, — дея изоҳ берди Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов. — Uzum —бу ёш мутахассислар учун орзу қилинган компания, шунинг учун биз экотизим мутахассисларини ёшларни ўқитишга жалб қилиш имкониятидан мамнунмиз.
Шериклик ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)