Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркорнинг 7 минг долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди.
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош бўлган.
Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) “З.Ҳ.” МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз олиб борилиши учун 14 минг доллар эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 7 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 минг долларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)