Тошкентда фуқароларни чув туширган автосалон масъулларига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари хабар берди.
Қайд этилишича, жамият мансабдор шахслари 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, 6 миллиард 169 миллион сўм тўлов пулини ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳридаги Allianse Motors МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, машиналарни вақтида келтириб бермаган. Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилган.
Март ойи охирларида Тошкентда автомашиналарни уч ой муддат ичида автосалондан етказиб беришни айтиб, фуқаролардан 6,1 миллиард сўмни алдаб олган шахслар қамалгани тўғрисида хабар берилганди. Январь ойида бўлса Тошкентдаги My cars автомаркази одамларни алдаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.
Изоҳ (0)