Бухоро туманида 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланди.
“Б.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)