Қашқадарё вилоятида мева-сабзавотларни сақлаш омбори электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.
Унга кўра, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Ш.Н.Ф.И.” МЧЖга қарашли мева-сабзавотларни сақлаш-совитиш омборининг электр ускуналари тармоққа нотўғри улангани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ жами 129,8 миллион сўмлик (144,2 минг кВт/соат) электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
“Ҳурматли истеъмолчилари! Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)