Бангладешда давлат ишлари учун квота тизимига қарши давом этаётган намойишларда камида 75 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шифокорлар маълумотларига таяниб, Frans Press хабар бермоқда.
Аввалроқ 50 га яқин ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 16 июлдан бери Бангладешнинг турли шаҳарларидаги шифохоналарда жами 75 киши вафот этди. Норасмий манбалар қурбонлар сони 100 нафарни ташкил қилмоқда. Ярадорлар сони аллақачон бир неча мингга етган.
Бангладешдаги норозилик намойишлари шу ойда мамлакат бўйлаб хусусий ва давлат университетларининг юзлаб талабалари 1971 йилдаги мустақиллик урушида қатнашган озодлик курашчиларининг қариндошлари учун ишга жойлашиш квотасига қарши норозилик билдирганидан сўнг бошланди. 170 миллион аҳолиси бўлган мамлакатда 32 миллионга яқин ёшлар ишсиз ёки ўқимаган, улар расмийлар ишсизликка қарши курашда етарлича ҳаракат қилмаяпти, деб ҳисобламоқдалар.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишларни тарқатиш учун резина ўқ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Намойишчилар кўчаларга таёқ ва тошлар билан чиқишмоқда.
Ҳарбий вертолётлар мамлакат пойтахти Дакка узра парвоз қилаётгани кузатилди. Кўчаларга зирҳли техникалар чиқарилди. Телевизион янгиликлар каналлари эфирга узатилмаяпти, йирик оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтлари ишламаяпти, мобил интернет ўчирилган, бошқа давлатлар билан телекоммуникация тизими узилиб қолган. Мамлакатдаги мактаблар, коллежлар, университетлар ёпилган.
Изоҳ (0)