Марк Цукерберг АҚШ президентлигига номзодларнинг бирортасини – на Жо Байденни, на Дональд Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.
Цукерберг буни ижтимоий тармоқлар аста-секин сайлов кампанияларида камроқ рол ўйнай бошлагани билан изоҳлади.
Унинг фикрича, фойдаланувчилар сиёсат билан боғлиқ бўлмаган мавзуларга тобора кўпроқ қизиқишмоқда. Шу билан бирга, Цукерберг АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг суиқасд пайтидаги ҳаракатларини ижобий баҳолади.
“Дональд Трампнинг юзига ўқ узилганидан кейин ўрнидан туриб, ҳилпираётган Америка байроғи фонида қўлини баланд кўтаргани — ҳаётим давомида кўрган энг зўр воқеалардан бири”, деди Facebook асосчиси.
Изоҳ (0)