“Манчестер Сити” Дани Олмо трансферини расмийлаштиришга яқин турибди.
Sky нашрининг хабарига кўра, “шаҳарликлар” 16 июлга қадар Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси бўйича музокараларни якунламоқчи. “Лейпциг” футболчи учун 60 миллион евро олади.
Шунингдек, Данига “Челси” ва “Барселона” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Олмо ўтган мавсум Бундеслигада 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчи Евро—2024 мусобақасида 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди. Терма жамоаси билан бирга финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда Испания Англияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)