Футбол бўйича Германия Суперкубогидан ўрин олган ўйинда “Бавария” 12 август, шанба куни “Лейпциг” билан куч синашди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Дани Олмо “Лейпциг”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида Олмо яна битта гол уриб, дублни расмийлаштирди. 68-дақиқада Дани пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳет-трик муаллифига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Ҳарри Кейн 64-дақиқада Матиас Телнинг ўрнига майдонга тушди ва янги жамоасидаги дебютини нишонади. Қолган дақиқаларда гол урилмади ва “Бавария” мағлубиятга учради.
Шу тариқа “Лейпциг” ўз тарихида илк бор Германия Суперкубоги ғолибига айланди.
Германия Суперкубоги
12 август, шанба
“Бавария” — “Лейпциг” 0:3
Голлар: 0:1 – 3 Олмо, 0:2 – 44 Олмо, 0:3 – 68 Олмо.
“Бавария”: Ульрайх, Павар (Мазрауи, 46), Упамекано, де Лигт (Ким Мин Чже, 46), Дэвис, Киммих (Горетцка, 78), Лаймер (Коман, 46), Сане, Мусиала, Гнабри, Тел (Кейн, 64).
“Лейпциг”: Бласвих, Хенрихс (Клостерманн, 85), Орбан, Симакан, Раум, Шлагер, Олмо (Карвалю, 78), Зайвалд, Симонс (Форсберг, 78), Вернер (Шешко, 64), Openда (Поулсен, 64).
Огоҳлантиришлар: Павар (13), Упамекано (34), Олмо (71).
Изоҳ (0)