Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг қатор ҳудудларига 12 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
- аҳоли истеъмолчилари сони — “Отчопар 2” МФЙ Олтин Мерос 1-2-3-тор кўчаларидаги 180 та ерли хонадон, “Буюк Турон” МФЙ Олой берк кўчаси 5 та кўп қаватли уйлардаги 160 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 7 та.
Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
аҳоли истеъмолчилари сони — Боғиравон кўчаси 33 та кўп қаватли уйлардаги 120 та хонадон.
Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
- аҳоли истеъмолчилари сони — Марказ 14 та кўп қаватли уйлардаги 1550 та хонадон, Ўрда массиви кўп қаватли уйларидаги 320 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 21 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида минглаб хонадонлар газ таъминотисиз қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)