“Пахтакор” клуби Отабек Жўрақўзиев ва Иброҳим Ибрагимовнинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
![](/static/2024/07/06/photo_2024-06-30_20-51-30-jSVMY6FO.jpg)
Аввалроқ жамоа “Олимпик” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Абдурауф Бўриев жамоа сафига қўшилганини эълон қилган эди.
Отабек Жўрақўзиев “Олимпик” сафида 11 учрашувда қатнашган. Учрашувларнинг 10 тасини бошланғич таркибда бошлаган футболчи 2 бора рақиблар дарвозасига йўл топган ва бир бор голга ҳаммуаллифлик қилган. Жўрақўзиев амалдаги чемпион сафида 30-рақамда тўп суради.
Иброҳим Ибрагимов ҳам “Олимпик” етакчиларидан ҳисобланади. Учрашувнинг барчасида асосий таркибда бошлаган ярим ҳимоячи 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва ўйинларда фақат бир бор огоҳлантирилган. Футболчи “Пахтакор” сафида 9-рақамда ҳаракат қилади.
Маълумот учун Иброҳим Ибрагимов Олимпиадага борадиган футболчилар сафидан жой олган.
Изоҳ (0)