Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 905 кг истеъмолга яроқсиз пишлоқ муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Хондамир кўчасида жойлашган савдо шохобчасида ўтказилган текширувда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаролар Ш.У., М.У. ва бошқалар истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хорижда ишлаб чиқилган умумий баҳоси 102,3 млн сўмлик 905 кг пишлоқ маҳсулотини фуқаро Б.А.га 8,1 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)