• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    “Нотўғри массаж оқсоқлик ва сколиозга олиб келади”. Массажист қандай ҳолларда уқалаш муолажаси тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берди

    Ниҳолга ўз вақтида эътибор қаратилса, у кўркам дарахт бўлади. Болага ҳам парвариш тўлиқ ва тўғри қилинса, қаддир расо, тик қоматли бўлиб улғаяди. Болаларни қандай парваришлар, нималарга эътиборли бўлиш зарур ва нималардан чекланиш кераклиги ҳақидаги саволларга болалар ва аёллар уқаловчиси Шаҳноза Каримова жавоб берди.

    — Кўп йиллик иш тажрибам давомида 7 ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний саломатлигида массажнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтаман. Чақалоқ туғилганидан бир оз ўтиб ортопед кўригига олиб борилиши керак. Мутахассис болада камчилик бўлса керакли кўрсатмалар беради. Аксар ота-оналар бунга эътибор қаратмаяпти. Натижасида болада дисплазия, Х симон, О симон, яссиоёқлик каби ҳолатлар бошланғич нуқтада бўлса, нуқсон катталашиб кетаверади. Бундай болаларда тенгдошларига нисбатан жисмонан тенглик бўлмай қолади. Мунтазам равишда массаж қилинган болалар тенгдошларига нисбатан эртароқ ўтиришни, эмаклашни, юришни ўрганишади.

    Фото: “Дарё”

    Соғлом болаларга ҳам массаж тавсия этиладими?

    — Соғлом болаларга ҳам массаж тавсия этилади. Қон айланиши ва юрак иши яхшиланади, бола чиниқишига ёрдам беради, боланинг асаблари тинчланиб, уйқуси яхшиланади, иштаҳаси очилади ва энг асосийси, рахит касаллиги асоратларининг олдини олишда ёрдам беради. Гипоксия, мушак тонуси камчилиги билан туғилган болаларнинг ҳолатидан келиб чиқиб гидрованнада чўмилтириш самарали ёрдам беради. Мойчечак дамламаси ва денгиз тузлари қўшилса, унинг самарадорлиги ортади.

    Фото: “Дарё”

    Уй шароитида болани мустақил массаж қилиш мумкинми?

    — Оналар фарзандини уйда ўзи массаж қилса бўлади, фақат бошида тиббий маълумотга эга бўлган тажрибали мутахассисга мурожаат қилиб, массаж ҳаракатларини ўрганиб олгач, қилгани маъқул. Ҳар 3 ойда мутахассис ёрдамидан фойдаланиб, боланинг ёшига мос массаж ҳаракатларини янгилаб туриш зарур. Шифокор маслаҳатига кўра, массажни чақалоқ олти ҳафталик бўлганда бошлаш керак.

    Фото: “Дарё”

    Нотўғри қилинган массаж қандай оқибатларга олиб келади?

    — Нотўғри массаждан боланинг тос, қўл-оёқ суягини ўрнидан чиқариб юбориш ҳолатлари кўп учрайди. Боланинг бир ёшигача мўлжалланган массаж курси тўлиқ қилинмаганидан умуртқа, елка суяклари қийшиқ ҳолда қотиб қолади. Суякларни массаж ёрдамида тўғрилаш чақалоқлик давридагидан анча қийин кечади. Натижада сколиоз, лордоз, кифоз — қомат бузилишига олиб келади. Елка бир тарафи баланд, бири паст, оёқларнинг бири калта, оқсоқлик каби муаммолар келиб чиқади.

    Фото: “Дарё”

    Массаж қайси ҳолларда тавсия этилмайди?

    — Бола эмланганидан сўнг бир ҳафтагача массаж тавсия этилмайди. Иситма кўтарилганда, бола шамоллаганда, баданга тошма тошганда, диарея вақтида ҳам массаж қилиб бўлмайди. Массаж бола овқатланишидан бевосита олдин ёки кейин қилинмайди, 60 дақиқалик танаффус сақланади. Уни бола ихтиёрига қарши қилиш керак эмас, агар бола инжиқланаверса, кейинга қолдирган маъқул.

    Фото: “Дарё”

    Тавсия

    Болалар дарс вақтида партада букчайиб ўтириши ҳолати кўп кузатилади. Ўқитувчилар ҳам бунга эътиборли бўлиб, болага тик ўтириши кераклигини эслатиб туриши керак. Дарс столи бола бўйига мос, стул суянчиғи ҳам елкадан тепада бўлиши керак.

    Болада бирон-бир касаллик аниқланган бўлса ёки ривожланишда орқада қолаётган бўлса, массаж муолажанинг бир қисми ҳисобланиб, албатта, малакали мутахассис томонидан шифокор тавсияси билан амалга оширилиши керак.

    09.07.2024, 13:57   Изоҳ (0)   3393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афсонами ёки ҳақиқат: массаж ёрдамида вазн йўқотиш мумкинми?

    26.08.2022, 11:47

    Нотўғри парвариш қилаётган бўлишингиз мумкин: соч тўкилишига олиб келадиган 3 та зарарли одат

    12.07.2023, 10:40

    Кариесни фақат ширинликлар келтириб чиқарадими? Тиш парваришидаги янглиш тасаввурлар 

    26.10.2023, 17:35

    Фақат сув эмас: ёзнинг чилласида тавсия этиладиган энг яхши ичимликлар 

    09.07.2024, 10:48

    Нима учун жуда кўп сув ичиш ҳам яхши одат эмас?

    08.07.2024, 13:32

    Иссиқда ўткир юқумли ичак касалликлари тарқалиши эҳтимоли юқори — Санэпидқўмита

    05.07.2024, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.