Бангладешда 2 миллионга яқин аҳоли вакиллари мамлакат шимоли-шарқида содир бўлган тошқиндан жабр кўрди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатларга қарши кураш бўйича давлат вазири Моҳиббур Раҳмон маълум қилди.
“Бу йил 15 округда 2 миллионга яқин аҳоли кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинларидан жабр кўрди”, дейди Моҳиббур Раҳмон.
Вазир, шунингдек, сув тошқинида ҳалок бўлганлар йўқлигини таъкидлади. Зарар кўрган 36 мингдан ортиқ фуқарога бошпана ажратилганини ҳам маълум қилди.
“Ҳукумат жабрланганларга жами 58,5 минг тонна озиқ-овқат ва молиявий ёрдам берди”, деди у.
Бангладешда август ёки сентябрь ойларида яна сув тошқини бўлиши эҳтимоли туфайли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)