Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарлари кенгашининг “Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш” мавзусида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида, шунингдек, “яшил” иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш борасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)