Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-март ойларида жами 1 млн 519,3 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/05/12/2024-05-12 17.27.21-Jqfk4JVL.jpg)
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
- Тожикистон — 536,5 минг нафар;
- Қирғиз Республикаси — 442 минг нафар;
- Қозоғистон — 262,6 минг нафар;
- Россия — 134,2 минг нафар;
- Туркманистон — 31 минг нафар;
- Туркия — 21,5 минг нафар;
- Ҳиндистон — 11,6 минг нафар;
- Хитой — 10 минг нафар;
- Жанубий Корея — 7,6 минг нафар;
- Германия — 3,8 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 58,5 минг нафар.
Изоҳ (0)