“Э-актив” тизими фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди.
Шерзод Қудбиевнинг айтишича, замонавий солиқ инструментларидан фойдаланган ҳолда ҳозирда товар (хизмат)лар кирим ва чиқимлари бўйича етарли маълумотлар шакллангани сабабли “Э-актив” (Э-омбор)га эҳтиёж қолмаган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий захираларни ҳисобга олиш, шунингдек, рухсат этилган маблағларни шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операциялар “Э-актив” автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш шартлиги белгиланган эди.
“Э-актив”дан биз воз кечдик, “Э-актив” бўлмайди, худо хоҳласа. Буни қилиш қийин экан. Воз кечилди…”, — деди Шерзод Қудбиев.
“Э-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган вақтда тадбиркорлар жиддий эътирозлар билдирган эди.
Изоҳ (0)