Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Туркия ва Австрия терма жамоалари 2 июль, сешанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Унда Туркия жамоаси Демиралнинг дубли эвазига рақибларини мағлуб этди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон миллий жамоасини Евро—2024 чорак финалига йўл олгани билан табриклади.
“Европа чемпионатида Австрияни мағлуб этиб, чорак финалга чиққан футбол жамоамизни чин юракдан табриклайман.
Йигитларимизга чемпионлик йўлида муваффақиятлар тилайман”, — деб ёзди Туркия президенти ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Мураббий Винченсо Монтелла шогирдлари кейинги босқичда Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)