Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жон Терри Евро—2024 доирасидаги Словения билан ўйинда (0:0, пенальтилар сериясида 3:0) Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан қилинган қўпол ҳазил учун BBC телеканалини танқид қилди.
Маълумот учун, 105-дақиқада Роналду пенальтидан унумли фойдалана олмади. Словениялик дарвозабон Ян Облак 11 метрдан тепилган тўпни қайтаришга эришди. BBC пенальти тепилиш вақтида Роналдунинг фамилияси ўрнига Мисстиано Пеналдо (ўзбек тилига таржимаси — Пенальтидан унумли фойдаланолмайдиган Пеналдо) деб ёзди.
“BBC, бу—уят”, деб ёзди Жон Терри ўзининг ижтимоий тармоқларида трансляциядан шов-шувли скриншотни илова қилиб.
Қайд этиш жоиз, аксарият футбол мухлислари ҳам BBCъни тарихдаги энг яхши футболчилардан бири ҳақида ҳазил қилгани учун танқид қилган.
Изоҳ (0)