Қозоғистонда 1 июлдан суюлтирилган нефть гази (автогаз) нархлари ўртача 12 фоизга, табиий товар гази (метан) истеъмолчиларнинг айрим тоифалари (йирик савдо корхоналари ва майнерлар) учун 50 фоизга ошди. Бу ҳақда Energy Монитор хабар берди.
“Бугунги кунда Қозоғистонда газнинг улгуржи нархи дунёдаги энг паст нархлардан бири бўлиб, тахминан 20 640 тенге/минг м3 ни ташкил қилади. Масалан, қўшни Россияда нархлар 35 000 тенге/минг м3 даражасида.
Қозоғистонда товар гази нархининг ушлаб турилиши мамлакатнинг айрим ҳудудларида (Қизилўрда, Ақтўбе, Атирау вилоятлари) таннархнинг тасдиқланган нархлардан 150-200 фоизга ошишига олиб келди, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятининг йиллик пасайиши кузатилди.
Энергетика вазирлигининг фикрича, паст нархлар газ соҳасининг инвестицион жозибадорлигини пасайтиради ва кон фойдаланувчилари газ конларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлмайди. Яқин йилларда газ истеъмоли 2023 йилда 18,5 млрд м3 дан 2028 йилга келиб 32,1 млрд м3 гача кескин ошиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)