АҚШ президенти Жо Байденнинг дебатдан кейинги мағлубиятидан сўнг Оқ уй президентнинг ақлий ҳолати ва касаллиги ҳақида келиб чиққан миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Оқ уй расмий вакили Жан-Пьерга кўра, АҚШ президенти дебат чоғида шамоллаган, бироқ Трамп билан учрашишдан олдин ҳеч қандай дори ичмаган.
“У яллиғланишга қарши дори ичмаган, бундан бошқа айтадиган гапим ҳам йўқ”, — деган у.
Жан-Пьер президентнинг дебатда мағлубиятга учрашини шамоллаш туфайли ўзини ёмон ҳис қилгани билан боғлади.
АҚШ президенти ҳали яллиғланишдан даво топгани йўқ. Америка етакчисини даволовчи шифокор Кевин O’Коннор дебатни кузатган ва Байден билан учрашув жойигача борган.
- АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари демократ Жо Байден ва собиқ Америка етакчиси республикачи Трамп.
- Аввалроқ CNN телеканалида Трамп ва Байден ўртасида бир ярим соатлик дебат бўлиб ўтган эди. Амалдаги президент оғзаки дуэлда рақибини мағлуб эта олмаган. Дебат омошабинларининг учдан икки қисми Трамп рақиби Байдендан устун келди, деб ҳисоблаган.
Изоҳ (0)