АҚШ президенти Жо Байден ноябрь ойидаги сайловлардаги тахминий рақиби Дональд Трамп билан баҳсда яхши натижа кўрсатмаганини тан олди, аммо президентлик пойгасидан чиқиш нияти йўқлигини очиқ айтди.
Очиғини айтаман: мен энди ёш эмаслигимни биламан, мен аввалгидек осон юрмайман, аввалгидек равон гапирмайман, баҳслаша олмайман, лекин қандай қилиб ҳақиқатни айтишни биламан, — деди Байден Шимолий Каролинадаги сайловолди митингида тарафдорлари билан суҳбатда.
81 ёшли демократнинг айтишича, у бу ишни уддалай олишига “бутун қалби билан ишонмаганида”, кейинги муддатга номзодини қўймаган бўларди.
Байден ва Трамп ўртасидаги баҳс 28 июнь куни бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, Байденнинг нутқидан сўнг АҚШ Демократик партиясини ваҳима босган. Politico нашрининг ёзишича, баъзи демократлар аллақачон сайлов пойгасида Байденни алмаштиришни фаол муҳокама қилмоқда. АҚШ вице-президенти Камала Харрис Байден Трамп билан баҳсни энг яхши тарзда бошламаганини тан олган.
Folks, I might not walk as easily or talk as smoothly as I used to.
— Joe Biden (@JoeBiden) June 28, 2024
I might not debate as well as I used to.
But what I do know is how to tell the truth.pic.twitter.com/ep5D0EhT5P
Трамп билан мунозарада Америка етакчиси қайта-қайта дудуқланиб, хириллоқ овозда жуда сокин гапирган. Интернетда АҚШ президентининг оғзини бир оз очиб тургани акс этган видео пайдо бўлган. Америкалик таҳлилчилар буни Байден учун ҳақиқий фалокат деб аташган. YouTubeъдаги дебат трансляцияси остидаги изоҳларда фойдаланувчилар сиёсатчини шармандали деб атаган.
Изоҳ (0)