Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳудудиса содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 июнь куни соат 20:52 да Андижон туманида жойлашган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳудудидаги, ҳозирда фойдаланилмай келинаётган қўшимча бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 100 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарари аниқланмоқда, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Сурхондарёда бешта савдо дўконида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги автосервисда 3 та автомобиль ёниб кетгани, “Космонавтлар” метро бекати яқинида ерости кабели ёнгани тўғрисида хабар берилганди. Куни кеча эса Тошкентдаги “Чорсу” бозорида ёнғин чиққан эди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар билан учрашган.
Изоҳ (0)