Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 июнь куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин соат 08:31 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 квадрат метр майдонда тахта бўлаклари ёнган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Сурхондарёда бешта савдо дўконида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги автосервисда 3 та автомобиль ёниб кетгани, “Космонавтлар” метро бекати яқинида ерости кабели ёнгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)