Тожикистон ва Афғонистон чегарасида номаълум дрон парвози қайд этилди, бу шу пайтгача кузатилган биринчи ҳолат эмас. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.
![](/static/2024/06/28/photo_2024-06-28_14-50-00-Whxm_Ib0.jpg)
Дрон Афғонистон шимоли-шарқидаги Тахор вилояти маркази Талукан шаҳри ва Тожикистон билан чегарадош аҳоли пунктларида патруллик қилмоқда. Бироқ ҳозирча у Афғонистон ҳаво ҳудудига қайси давлатдан киргани номаълум.
Аввалроқ “Толибон” армияси бош штаби раҳбари Фасиҳуддин Фитрат Америка дронлари вақти-вақти билан мамлакат ҳаво ҳудудида патруллик қилишини даъво қилганди. Бундан ташқари, “Толибон” мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб ҳам АҚШ дронлари Покистон орқали Афғонистон ҳаво ҳудудини бузаётганини айтган. Бироқ бундай маълумот Исломобод расмийлари томонидан рад этилди.