2024 йил июнь ойида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси делегациясининг Лондон шаҳрига ташрифи доирасида Chartered Insurance Institute раҳбарияти билан икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада оширишни таъминлаш бўйича меморандум имзоланган эди.
Мазкур меморандум юртимиз суғурта соҳасидаги мутахассислар учун халқаро даражадаги таълим, малака, шунингдек, уларнинг касбий малакаларини оширишда ижобий самара бериши кутилмоқда.
Chartered Insurance Institute 1912 йилда ташкил этилган бўлиб, суғурта соҳасидаги глобал таълим муассасаси ҳисобланади, ташкилотнинг сертификатлари бутун дунёда тан олинган.
Келишувга кўра, Chartered Insurance Instituteнинг акредитациядан ўтган маркази (APДC) пойтахтимиздаги университетлардан бирида ташкил этилади. Умуман олганда, дунёнинг кўп шаҳарларида ташкил этилган бундай марказлар CII аккредитациясидан ўтган инструкторларни, шунингдек, Қирол Чарльз III ҳомийлигида яратилган ўқув материалларини тақдим этади.
Chartered Insurance Institute қуйи даражадаги сертификат эгасидан тортиб, то илғор касбий унвонга эга мутахассисларни тайёрлайди. Институт томонидан энг юқори даража учун бериладиган сертификат халқаро миқёсда тан олиниб, суғурта соҳасидаги билим ва профессионалликнинг энг юқори нуфузини англатади.
CII кўмагида ташкил этиладиган касбий ривожланиш марказини ташкил қилиш, Ўзбекистонда энг юқори таълим стандартларига мувофиқ суғурта кадрларини касбий ривожлантириш ва қайта тайёрлаш ҳамда тегишли халқаро сертификатларни олиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Таълимнинг дастлабки дастурлари ва курслари 2024 йилнинг IV чорагида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Call-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160.
Сайт: insurance.uz
Facebook: узбекинвест
Instagram: узбекинвест
Telegram: узбекинвест
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)