“ЦСКА” бош мураббийи Марко Николич Аббосбек Файзуллаевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этиши борасидаги саволларга жавоб берди.
“Аббос Олимпиадада Ўзбекистон сафида майдонга тушадими? Олимпиада ўйинлари футболчи ҳаётида бир марта бўлиши мумкин. Бу — менинг жавобим. Олдимизда икки ҳафта бор, у ўзини қандай ҳис қилаётганига қараймиз. Лекин футболчини қандай қилиб ҳаётида бир марта берилаётган имкониятдан маҳрум қилиш мумкин?”, — дейди Николич.
Эслатиб ўтамиз, Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада 26 июль куни старт олади ва 11 августга қадар давом этади. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси C гуруҳидан жой олган ва гуруҳда Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаларига қарши баҳс олиб боради.
- Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
- Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди.
Изоҳ (0)