Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Спорное ва Новоалександровка қишлоқларини эгаллаб олганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Хабарга кўра, сўнгги бир неча ой ичида Россия қўшинлари шарқда украин мудофаасини аста-секин ёриб ўтмоқда. Жумладан, Москва бир неча ҳафтадан бери Украина шарқидаги қишлоқларни назоратига олгани ҳақида хабар бериб келмоқда. Украина қўшинлари сони ва қуроллари жиҳатидан кам бўлиб, Россия ҳужумини ушлаб туришга ҳаракат қилаётгани айтилмоқда.
Оккупация қилинган Очеретинонинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Новоалександровка қишлоғи ҳозирда Москва назоратига ўтган. Кичик Спорное қишлоғи эса Донецк вилоятининг шимолида, қўшни Луганск вилояти билан чегара яқинида жойлашган.
Украина томони Россия Мудофаа вазирлигининг ушбу қишлоқларнинг эгаллаб олингани ҳақидаги хабарларига ҳозирча изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)