Ўзбекистон 2024 йилнинг январь—май ойларида хорижга қиймати 420,1 млн долларга тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
![](/static/2024/06/30/2024-06-30 21.13.05-qHnItEIT.jpg)
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 фоизга ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 фоиз), Покистон (19,7 фоиз), Қозоғистон (15,3 фоиз) ва Хитой (7,8 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январь—май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 фоизини ташкил этган.