Ижтимоий тармоқларда Тошкентда Spark автомашинаси ҳайдовчиси скутер ҳайдовчисини уриб юборгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 26 июнь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси НБУ қаршисида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Б.И. Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги скутер билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)