Ўзбекистон ва Уммон ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Бахтиёр Саидов Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Уммон бой тарихий ва маданий мерос билан боғланган, фаровон тараққиёт йўлида муштарак қарашларга эга. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлигимизни янада бойитиш йўлида устувор йўналишларни, жумладан, савдо ва иқтисодиёт, “яшил” энергетика, ўзаро боғлиқлик, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқ дипломатиясини илгари суриш масалалари ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибини муҳокама қилдик, деб ёзади вазир.
Қўшимча қилинишича, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома ҳам имзоланган.
Изоҳ (0)