Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга мурожаат қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда элчихона Call-марказига Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги Шереметево халқаро аэропортида транзит орқали ўтишда аэропорт ходимлари томонидан узоқ ва ҳаддан ташқари кўп текширувлар ўтказилаётгани юзасидан кўплаб хабарлар келиб тушмоқда.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборди.
“Шу билан бирга, элчихонанинг консуллик бўлими Шереметево аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)