Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 июнь куни соат 13:55 ларда ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Н.К. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1998 йилда туғилган Д.Х.ни уриб юборган.
Натижада пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)