• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    Томошабинни муваффақиятга ундайдиган буюк инсонлар ҳақидаги 6 та биографик фильмлар

    Мазкур фильмларни томоша қилганингиздан сўнг ҳаётингизда, албатта, нимадир ўзгаради.

    “Фрида” (2002)

    Фрида Кало мексикалик рассом бўлиб, ўзининг автопортретлари орқали шуҳрат қозонган ва уларнинг ҳеч бирида унинг табассумини кўрмайсиз.

    14 ёшида қиз нуфузли Escuela Nacional Preparatoria мактабига ўқишга киради — ўқишга кирган 35 нафар қизлардан бирига айланади, қолган икки минг ўринни ўғил болалар эгаллайди. Кейин Фрида уларнинг баъзилари билан дўст бўлиб, қизиқишлар ва ижтимоий доиралар ҳақидаги стереотипларни йўқ қилади: уларга қўшилиб дарсларни қолдиради, футбол ўйнайди, сиёсат ва адабиёт ҳақида гаплашади.

    Калони “ёғоч оёқ” деб масхара қилишади — болалигидан полиомиэлит туфайли оқсоқланиб юрган. Аввалига бу қизни қаттиқ хафа қилади, аммо 18 ёшида уни тақдирнинг янада катта зарбаси кутиб турганди. Фрида автобусда кетаётганида аварияга учрайди — автобусга трамвай келиб урилади. Металл тутқич тўғридан тўғри унинг ичидан ўтиб, қовурғаларини, бўйнини, шунингдек, сон суякларини синдириб ташлайди.

    Шунга қарамай, рассом эри Диего Риверaнинг хиёнатини энг катта фожиа деб атайди.

    Тақдирнинг барча зарбаларига қарамай, Кало расм чизишни тўхтатмайди шу йўл билан ўзи ҳис қилган ҳамма нарсани бошқаларга етказади.

    Биографик фильмда бош ролни Салма Ҳайек ўйнаган. Кўп йиллар давомида у ушбу ролни ижро этишни ва фильмнинг ҳаммуаллифи бўлишни орзу қилган. Натижада актриса “Оскар”, “Олтин глобус” ва BAFTA мукофотларига номзод бўлади.

    “Стивен Хокинг олами” (2014)

    Стивен Хокинг — инглиз физиги, у қора туйнукларни борасида улкан кашфиётлар қилади ва Катта портлаш назариясини қайта кўриб чиқади. Икки соатлик биографик фильмда олим ва у билан бирга илмий кашфиётлар қилган ва латерал склерозга чалинган биринчи рафиқаси Жейн ҳақида ҳикоя қилинади.

    Шифокорлар Стивеннинг икки йилдан ортиқ яшамаслигини айтишларига қарамай, эр-хотин таслим бўлмайди ва ўзларига ёққан иш билан шуғулланишда давом этадилар. Жейн Хокингдан фарзандли ҳам бўлади.

    Жеймс Маршнинг фильми Жейн Хокингнинг “Чексизлик сари саёҳат: Стивен билан ҳаётим” мемуарига асосланган бўлиб, картина “Оскар”, “Олтин глобус”, BAFTA ва “Сатурн” каби бир қанча йирик мукофотларга сазовор бўлган. Хокинг образини инглиз актёри Эдди Редмейн, Жейнни эса Фелисити Жонс ижро этган.

    “Чаплин” (1992)

    Комедиячининг ҳаёти қийин кечган: отаси оилани эрта тарк этади, шунинг учун онаси болаларни ёлғиз катта қилиши керак эди. Айтганча, актёр ҳатто кўчага чиқиш учун онасининг битта-ю битта туфлисини кийишга мажбур бўлган.

    14 ёшига қадар ўқишни яхши билмас, пул топиш учун акаси билан бирга газета сотган, хизматкорлик қилган, ўтин чопган, шиша пуфловчи касбини синаб кўрган. Шунга қарамай, у ота-онасидан актёрлик истеъдодини мерос қилиб олади.

    15 ёшида бўлажак юлдуз театрга ишга киради ва “Шерлок Холмс” спектаклида Билли ролини ўйнайди. Актёрнинг ўзи айтганидек, у учун энг қийини, рол ўйнашдан кўра ниманидир ўқиш эди. У биринчи ролини матнни ёд олишга ёрдам берган акаси ёрдамида ижро этган.

    Чарли исмли камбағал йигит қандай қилиб муваффақиятли актёрга айлангани ҳақида билиб олишингиз ва худди шу номдаги фильм ёрдамида унинг ҳикоясидан илҳом олишингиз мумкин. Айтганча, кичик Роберт Дауни “Энг яхши актёр” номинациясида “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотларига номзод бўлган. Аммо Чарлининг онаси ролини Чаплиннинг қизи Жералдин ўйнаган.

    “Айкан: Чарчоқ билмас миллиардер” (2022)

    Карл Айкан — 88 ёшли америкалик бизнесмен, Forbes журнали бўйича энг муваффақиятли молиячилар рўйхатига киритилган (унинг бойлиги 20 миллиард долларга баҳоланган). Уни “Уолл-стритнинг ёлғиз бўриси” ҳам деб аташади.

    80 йиллардаги фаолиятининг бошида Карл арзимас облигацияларни сотган ва биографик фильм Айкан карьерасининг бошланиши ҳақида ҳикоя қилади. У бошқаларнинг фикрига умуман аҳамият бермайди ва бу таваккалчилик ортида бир неча йиллик тажриба туради.

    Катта пулга чанқоқ Карл ўз мисолида одам ҳамма жойда муваффақиятга эришиши мумкин, лекин асосийси ҳар доим рақамларга таянмаслик кераклигини кўрсатади. Бунинг учун таваккал қилиш, сезгига ишониш ва рақиблар тажрибасини ҳисобга олиш керак.

    “Жобс: ривожланиш империяси” (2013)

    “Агар эртага менга яхши ном таклиф қилмасангиз, қасамёд қиламанки, мен компанияга Apple деб ном бераман”, — дейди бир куни Apple асосчиларидан бири Стив Жобс ҳамкасбларига. Стив Возняк билан биргаликда у ўз компаниясидан бутун бир империя қуради, аммо бу Жобс учун осон бўлмайди.

    Талабалик чоғида ҳиппига айланган ва университетдан ҳайдалгач, дўстларининг ётоқхонасида ётиб, озиқ-овқат олиш учун консерва йиғишга тўғри келган. У гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи худбин ва жанжалкаш йигит бўлган. Олий маълумотнинг йўқлиги эса вазиятни янада ёмонлаштиради. Бироқ у масъулиятли корпоратив директорга айлана олди.

    Компьютер даҳоси ўз мисолида одамлар чексиз миқдордаги имконият ва истеъдодга эга, аммо уларни қандай бошқаришни ҳамма ҳам билмаслигини кўрсатди.

    Фильмда Жобс ролини Эштон Катчер ижро этган.

    “Пуштиранг ҳаёт” (2007)

    Фильм афсонавий Hymne à l’amour, Non, je ne regrette rien, La Vie en rose, Tu es partout ва бошқа қўшиқлар ижрочиси француз хонандаси Эдит Пиаф (ҳақиқий исми Эдит Гассион) ҳаёти ҳақида.

    Буюк санъаткор қашшоқликда улғайган ва ёшлигидан циркда, шаҳар кўчаларида чиқиш қилган... Бу вақтда унинг тенгдошлари қўғирчоқ ўйнаб, завқланишарди. Бир куни кичкина Эдитнинг чиқишларини кабаре эгаси Луи Лепле пайқаб қолади ва унга Чумчуқ деб лақаб қўяди (француз тилида бу “пиаф” бўлади, кейинчалик юлдузнинг тахаллусига айланади).

    Аммо даҳшатли воқеалар кетма-кетлиги тўхтамайди: Луи ўлдирилади, натижада Эдит кабарени тарк этишга мажбур бўлади. Шон-шуҳрат қозонган пайтида эса Пиаф алкоголь ва гиёҳвандликка ружу қўяди, у бир нечта бахтсиз ҳодисаларга учрайди ва севгилисининг ўлимини бошдан кечиради.

    Эдит ҳар куни севиш, қўшиқ айтиш ва яшаш ҳуқуқи учун курашиши керак эди. Истеъдод француз аёлини тубдан кўтаради, аммо шунга қарамай у жуда эрта — 47 ёшида жигар етишмовчилиги туфайли аневризма ёрилишидан вафот этади. (оғир гастрол сафари, шунингдек, ноқонуний моддалар ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш унинг соғлиғига қаттиқ таъсир қилади).

    Режиссёр Оливье Даан фильмда аввал кичкина Эдитни, кейин эса тўсатдан ўн ёшга кирган қизни тасвирлайди.

    Эдит ролини ижро этган актриса Марион Котилйяр роли учун қошларини олдириб, қалам билан чизган, шунингдек, узун сочларини ҳам кестирган. Марион мазкур роли учун “Оскар”га сазовор бўлган.

    14.06.2024, 19:48   Изоҳ (0)   30794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат болалар учун эмас: катталар ҳам томоша қилиши мумкин бўлган энг яхши мультфильмлар

    12.06.2024, 16:20

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Ўта бой осиёликлар: йилига миллион долларлаб даромад оладиган хитойлик актёр ва актрисалар

    12.06.2024, 10:41

    Ким Кардашян, Рианна ва даҳшатли ўғрилик қурбонлари бўлган Голливуд юлдузлари

    14.06.2024, 19:05

    “Энди яшашга уйим ҳам йўқ”: Голливуд актёри Кевин Спейси интервью вақтида йиғлаб юборди 

    14.06.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.