Голливуд актёри Уилл Смит 2016 йилда рафиқаси билан яширинча ажрашгани маълум бўлди. Жуфтликнинг икки нафар: 24 ёшли ўғли Жейден Смит ва 21 ёшда бўлган Уило Смит исмли қизи бор. Уиллнинг собиқ рафиқаси Шери Зампино билан биринчи турмушидан ҳам 29 ёшли Трей исмли ўғли бор.
Уилл Смит ва унинг рафиқаси Жада Пинкетт 2022 йилги “Оскар” мукофотининг тақдирлаш маросимига эр-хотин сифатида ташриф буюрганига қарамай, жуфтлик бундан етти йил аввал ажрашганини оммадан сир тутган. Бу ҳақда Жада ўзининг “Муносиб” номли автобиографик китобида гапириб берган.
Жада Уилл билан ишқий муносабатлари 2016 йилда ўз ниҳоясига етганини тасдиқлаган.
“Нима сабабдан бизнинг никоҳимиз бузилди? Бунинг кўплаб сабаблари бор. 2016 йилга келиб биз шунчаки ҳаракат қилишдан чарчадик. Ўйлашимча, иккаламиз ҳамон ҳаётдаги ҳамроҳимиз қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги фантазияларда қолиб кетган эдик. Мен ҳеч қачон ажрашишимизга сабаб бўлмаслигига ваъда бердим. Биз ҳаммасини енгиб ўтамиз. Мен шунчаки бу ваъдани бузолмадим”, — дейди актёрнинг рафиқаси.
Ҳозирда эр-хотин муносабатларини тартибга солишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)