Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида кўп қаватли турар жой биносидан уй сотишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.С.” МЧЖ раҳбари Ш.Б. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, “Булунғур” МФЙ ҳудудида қурилишни амалга ошириши учун рухсатномаси бўлмаса-да, гўёки ушбу манзилда кўп қаватли турар жой мажмуасини қуришини айтиб, унга 54 квадрат метрли уйни эгалик ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)