Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Олмазор туманларида 11 июнь куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Шу боис эртага, 11 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Мирзо Улуғбек тумани: “Авайхон” ва “Сайрам” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Олмазор тумани: “Олтинсой”, “Ислом ота”, “Қичқириқ”, “Истиқбол”, “Ғалаба”, “Табассум”, “Бўстонобод”, “Шодиёна”, “Янги Тошкент”, “Мояриқ”, “Аҳил” ҳамда “Элпарвар” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)