БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Бош ассамблея 7 июнь куни Хитой ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган “Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни” деб номланган резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат, шу жумладан, Марказий Осиёнинг барча давлатлари, Арманистон, БАА, Баҳрайн, Беларусь, Эрон, Индонезия, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Қатар, Россия Саудия Арабистони, Туркия ва Венгрия томонидан ҳаммуаллифлик қилган.
Ҳужжат Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси (2023 йил) ва ШҲТнинг Самарқанд саммитида (2022 йил) умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик руҳини юксалтириш зарурлиги, конструктив ҳамкорликка интилиш, шунингдек, тинчлик ва барқарор фаровонликка эришиш учун халқаро ҳамжамиятларнинг саъй-ҳаракатларини сафарбар қилиш тўғрисида билдирилган қарашларини концептуал тарзда акс эттиради.
Изоҳ (0)