Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт кўчаларида дрифт қилган ҳайдовчи юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда BMW русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, кескин манёвр ва авария ҳолатини юзага келтириб автомашина бошқаргани акс этган видео тарқалди. Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганишлар давомида 27 ёшли ҳайдовчи Ш.Р.га нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасининг (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Mercedes-Benz'да дрифт қилган ҳайдовчи жавобгарликка тортилган эди. Ундан олдин эса Нукусда рақамсиз ҳаракатланиб, дрифт қилган “Шумахер” топилганди.
Изоҳ (0)