Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинаси билан Тўрткўл туманидан ўтувчи 4Р-182 автомобиль йўлида катта тезликда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, пастликка ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит машина бошқариб, автоҳалокат содир этгани, Тошкент вилоятида бошқарувни йўқотган Damas транспорт воситаси каналга тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)