Fews Net мустақил экспертлар гуруҳининг таъкидлашича, Ғазо секторининг шимолида очарчилик аллақачон содир бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Хабарга кўра, бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай расмий эълон қилинмаган.
Гуруҳнинг фикрича, Ғазога юборилган озиқ-овқат ёрдамини тарқатиш ва улардан фойдаланишда туб ўзгаришлар бўлмаса, очарчилик камида июлгача давом этиши мумкин.
Ҳисобот муаллифлари қамалда қолган ҳудудда одамлар, жумладан, болалар очликдан ҳалок бўлаётганини айтган, бироқ уларнинг маълумот тўплаш имкониятлари уруш туфайли чекланганини таъкидлаган.
Фактларга кўра, уй хўжаликларининг 20 фоизи ҳақиқатда оч қолса, болаларнинг камида 30 фоизи тўйиб овқатланмаса, ҳар 10 минг нафар кишидан икки нафар катта ёки тўрт нафар бола ҳар куни очлик ҳамда унинг асоратларидан вафот этган тақдирда мазкур ҳудудда очарчилик мавжуд ҳисобланади.
Изоҳ (0)