Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 июнь куни учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Алишер Навоий ва Термиз кўчалари кесишган чорраҳада Matiz, Nexia-3 ва Cobalt машиналари тўқнашган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Тўқнашувда Nexia-3 машинасида ёнғин кузатилган ва у бартараф этилган.
ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
- Апрель ўрталарида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” ёниб кетганди.
- Ундан олдинроқ эса Наманганда Damas,
- Тошкент шаҳрида ҳаракатдаги Orlando’да ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)