Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси 15а-уй қаршисида 4 июнь куни соат 18:40 ларда Nexia-3 автомашинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)