Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни олди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 20—31 май кунлари бўлиб ўтган “Энг илғор мерган жамоаси” мусобақасида 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистонлик мерганлар бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этди.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Туркия, учинчи ўрин эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.
Туркияда 2023 йилда ўтказилган “Энг илғор мерган” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлари жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)